● Бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини таҳлил қилиш Chery’га премиум-гибридларнинг ягона стандартлари – юқори қувватга эга архитектура, самарадорлик, интеллект, хавфсизлик ва йўлтанламасга хос имкониятларини аниқлашга ёрдам берди.
● CSH (Chery Super Hybrid) афзалликларидан фойдаланган ҳолда, Chery барча моделлар учун 1600 км дан ортиқ ишончли ҳаракатланиш захираси, хавфсизлик ва универсалликни таклиф этади.
● Chery учун асосий халқаро бозорлардан бири бўлган Ўзбекистон ҳам машҳур моделларнинг гибрид версиялари сотувларини бошлашга тайёрланмоқда – биринчи янги автомобиллар тез орада тақдим этилади.

2025 йил 10 апрел куни Уху (Хитой) шаҳрида Chery компаниясининг сўнгги гибрид технологиялари тақдимоти бўлиб ўтди. Стандартлар декларацияси ва Chery Hybrid Open Source ташаббуси тақдим этилди. Chery Super Hybrid (CSH) бренди компаниянинг глобал мобилликда қувиб етувчидан етакчига ўтишини белгилаб берди.
Глобал истиқбол: Chery гибрид технологиялар "учлиги"ни яратмоқда
Chery гибридларни ишлаб чиқишни 2001 йилда бошлаган, ўша пайтда бу ғоя футуристик бўлиб туюлган. Бугунги кунда у Хитойда энг йирик моделлар қаторига эга бўлган гибрид йўналишнинг етакчиси ҳисобланади.
Chery раиси Ин Тунюе компания стратегияси экологияга зарар етказмаслик, ҳаммабоплик, хавфсизлик ва автономлик тамойилларига асосланганини таъкидлади. 20 йилдан ортиқ фаолиятдан сўнг, Chery асосий технологияларга эгалик қилмоқда, хавфсизлик стандартларини ўрнатмоқда ва глобал ҳамкорлар билан ҳамкорликда очиқ экотизимни ривожлантирмоқда.

Гибрид технологиялар соҳанинг барқарор ривожланишида муҳим рол ўйнамоқда ва глобал ўсишнинг асосий драйверига айланмоқда.
Мукаммал гибридлар "Тўртта юқори ва битта кучли" глобал стандартларини талаб қилмоқда
Chery кенг кўламли: бензинли, гибридли, электрли ва водородли куч қурилмаларини ишлаб чиқди. CSH барча доменли архитектура ва ноёб тажрибани таклиф этмоқда: самарадорлик, унумдорлик, интеллект, хавфсизлик ва ўтувчанлик. FIK 46,5 фоиз бўлган янги гибрид двигател ва FIK 93 фоиз бўлган трансмиссия 2.Х л/100 км сарфини таъминлайди. DHT230/280 га эга кучли 2.0TGDI 280 кВт ва 24 000 айл/дақиқагача оширади. Интеллектуал тизимлар ҳар бир сафарни мақбуллаштириш орқали ҳаракат ва энергияни бошқаради. Хавфсизлик 10 та ҳимоя даражаси, 5 дона дата-маркази ва 800 хил диагностика функциялари билан таъминланади. Йўлсиз ҳудудлар учун алоҳида куч ечимлари мавжуд. Шунингдек, FIK 48 фоиздан юқори бўлган янги авлод гибрид двигатели ҳам тақдим этилган.















