Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди
Иш юзасидан 4 киши ушланган, улар Россия армиясига ёллаш билан шуғулланганликда айбланмоқда.
Фото: kirghizia-osh.rs.gov.ru
Қирғизистондаги «Русский дом» ходими ва яна уч киши Россия армиясига ёллаш билан шуғулланганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, қўлга олинганларнинг барчаси Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси («Хориж армиясига ноқонуний ёлланиш») бўйича гумон қилинмоқда. Жиноят иши Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МҲДҚ) томонидан қўзғатилган.
Суд хабарида ҳибсга олинганлар исми-шарифининг фақат бош ҳарфлари кўрсатилган. «Озодлик» радиосининг маълум қилишича, ҳибсга олинганлардан бири Ўш шаҳридаги «Русский дом» (Россотрудничество ваколатхонаси) ходими Наталя Секерина ҳисобланади. Ҳибсга олинганлардан яна бири – Ўш мэрияси матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин.
Иш юзасидан Лапушкин ва Секеринадан ташқари яна икки киши ҳибсга олинган. Уларнинг исмлари номаълум. Тўрт нафари ҳам 17 июнга қадар ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
09:51
Днипрода Россия зарбаси оқибатида саккизта кўп қаватли уй зарар кўрди
15:14 / 09.03.2026
Кипрдаги авиабазага ҳужум қилган дрондан Россияда чиқарилган қисмлар топилди
13:30 / 09.03.2026
Путин чет эллик ҳарбийлар бўйича янги қонунни имзолади
20:32 / 08.03.2026