Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади
Рағбатлантириш пакети Доналд Трампнинг АҚШдаги университетлар ва тадқиқот марказларини молиялаштиришни қисқартириш борасидаги сиёсати фонида эълон қилинмоқда.
Европа Иттифоқи бутун дунё бўйлаб олимларни жалб этишга йўналтирилган 500 миллион евролик рағбатлантириш пакетини ишга тушириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Парижда ўтказилган «Илм-фан учун Европани танла» конференциясида маълум қилди.
«Европа доим олимлар ЕИни танлаши учун ҳаракат қилади. Еврокомиссия 2025-2027 йиллар давомида Европага янги олимларни жалб қилиш учун 500 миллион евролик пакет ажратишини маълум қилишдан бахтлиман», — дейди фон дер Ляйен.
Конференцияда иштирок этган Франция президенти Эммануэл Макрон ўз навбатида ЕИ давлатлари ҳукуматнинг бирор нарса бўйича тадқиқотларни тақиқлаш қобилиятини назарда тутувчи «диктатура сиёсатини рад этишини» маълум қилди. «Иқтисодий модели эркин илм-фанга жуда боғлиқ бўлган бу буюк жаҳон демократияси... бундай хатога йўл қўйишини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмаганди», — дейди у Қўшма Штатларни назарда тутиб.
Рағбатлантириш пакети АҚШ президенти Доналд Трампнинг мамлакатдаги университетлар ва тадқиқот марказларини молиялаштиришни қисқартириш борасидаги сиёсати фонида эълон қилинди. Апрел ойида АҚШ Таълим вазирлиги Ҳарвард университетини 2,2 миллиард долларлик давлат молиялаштирилуви ҳамда шартномалар бўйича 60 миллион доллардан маҳрум қилди. Шунингдек, идора 2,7 миллион долларлик иккита грантни ҳам бекор қилган.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
20:14 / 31.05.2026