Мулоқот давомида GLAA вакилларига Ўзбекистонда меҳнат миграцияси йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижалари борасида батафсил маълумот берилди.
Британия томони Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги сифатида қайта ташкил этилганини Ўзбекистон томонидан хавфсиз ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш борасидаги ижобий қадам сифатида баҳолади.
Музокаралар натижасида GLAA ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда кейинги қадамларни мувофиқлаштириш мақсадида жорий йилнинг май ойида Эксплуатация ва меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши кураш ташкилоти вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.















