Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
Мамлакат президенти Имомали Раҳмон бу борадаги тегишли қонунни имзолади. Қонун билан Тожикистон Жиноят кодексига тегишли тузатишлар киритилади.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Жиноят кодексидан ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи бандни олиб ташлашга оид қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, имзоланган қонун «ижтимоий тармоқларда «лайк» ёки бошқа эможилар учун жиноий жавобгарликни бекор қилади».
«Радио Озоди»нинг қайд этишича, тузатишлар Жиноят кодексининг терроризмга оммавий чақириқлар ва интернетда терроризмни оқлаганлик учун жазо белгилашни назарда тутувчи икки моддасига тегишли. 2018 йилдан бери мамлакат фуқаролари энг минимал фаоллик, жумладан, «лайк» ва «репост»лар учун ҳам жавобгарликка тортиб келинмоқда — бу 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этишга олиб келиши мумкин.
«Лайк»лар учун жазони бекор қилиш ташаббуси Имомали Раҳмоннинг ўзидан чиққан. 2024 йил баҳорда у ҳуқуқ-тартибот органларини ушбу нормалардан ҳаддан ортиқ кенг фойдаланаётгани учун танқид қилганди. Раҳмон мазкур «амалиётга нуқта қўйишга» чақирган, чунки одамларни «интернетда фаоллиги учун жазолаб бўлмайди».
Тожикистон прокуратураси маълумотларига кўра, мамлакатда 1,5 мингдан ортиқ одам ижтимоий тармоқларда қолдирган изоҳлари ва муносабатлари учун жазо ўтамоқда.
Мавзуга оид
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
18:46 / 05.01.2026
Тожикистон ва Ўзбекистон Хитой ва Европага мултимодал йўлакни ишга туширади
21:38 / 27.12.2025