Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади
Ушбу қурол 2 минг километрдан узоқ масофада жойлашган нишонларни яксон этишга мўлжалланган.
Буюк Британия ва Германия узоқ масофага мўлжалланган янги қурол яратиш устида ҳамкорликда иш олиб боришини маълум қилди. Ушбу қурол 2 минг километрдан узоқ масофада жойлашган нишонларни яксон этишга мўлжалланган.
Лойиҳа Буюк Британия ва Германия ўртасида 2024 йилда қабул қилинган мудофаа келишувига асосланган. Британия ҳукуматига кўра, янги қурол «мамлакатда шу пайтга қадар яратилган энг илғор тизимлардан бирига» айланади.
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили ҳамда унинг германиялик ҳамкасби Борис Писториус янги лойиҳа ҳақида Берлинда ўтказиладиган учрашувда эълон қилади.
Британия ҳукумати лойиҳани ишга тушириш муддати ва бюджетига оид тафсилотларни ошкор этмаган.
The Times газетаси 2024 йилда Буюк Британия 3,2 минг километр масофага учиб, Россия ҳудудидан учириладиган тактик ядровий қуролларни йўқ қилишга қодир ракеталарни яратиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзганди. Нашр маълумотларига кўра, Буюк Британия қуролни яратиш устида Германия билан биргаликда ишлашни режалаштирган.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:50 / 08.06.2026