Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳамаснинг навбатдаги қўмондони Муҳаммад Синвар ҳам ўлдирилди
Синвардан ташқари унинг 10 нафар ёрдамчисининг ҳам жасади топилган. Улар Исроил томонидан 13 май куни йўлланган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган.
Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида жойлашган туннелдан ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синварнинг жасади топилди. У Исроил авизарбаси оқибатида бир неча кун олдин ўлдирилган, деб хабар беради Al Arabiya ўз манбаларига таяниб.
Хон Юнусдаги Европа шифохонаси ҳудудидан Синвардан ташқари унинг 10 нафар ёрдамчисининг ҳам жасади топилган.
Исроил ҳарбийлари Хон Юнусдаги Европа шифохонасига 13 май куни авиарзарбаларни амалга оширган эди. ЦАҲАЛ хабарига кўра, шифохона остида ҲАМАСнинг қўмондонлик пункти бўлган.
Исроил Мудофаа армияси ҳозирча Муҳаммад Синварнинг ўлимини тасдиқламади. Мудофаа вазири Исраэл Кац ташқи ишлар ва мудофаа қўмитасига ҳозирча Синварнинг ўлими ҳақида ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқлиги, аммо «барча белгилар бўйича у йўқ қилингани»ни билдирган.

Муҳаммад Синвар — 2024 йил октябр ойида Ғазо секторида ўлдирилган ҲАМАСнинг олдинги етакчиси Яҳё Синварнинг укаси. Яҳё Синвар ўтган йилнинг августида Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарига айланган эди. Муҳаммад Синвар ҳам акаси каби ҲАМАС таркибига ёшлигидан қўшилган. Исроил махсус хизматлари бир неча бор уни ўлдиришга уринган, аммо шу кунгача буни уддалай олмаётган эди.
Мавзуга оид
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026
Исроил ҲАМАС ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
09:15 / 24.02.2026