Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2025 йил 6-8 июн кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий этилмоқда.
Хусусан, республика бўйлаб ҳудудларда фаолият олиб бораётган жойлаштириш воситалари томонидан ўзларининг хизматлари учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Шунингдек, "Вақф" хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пулли зиёратгоҳларга ташриф буюрувчилар учун бир қанча чегирмалар бериш кўзда тутилган.
Қурбон ҳайити байрами кунлари ногиронлиги бор ва ёши катта фуқаролар ва ёш болаларга зиёратгоҳларга кириш бепул этиб белгиланган.
Мавзуга оид
09:22 / 15.05.2026
Педагоглар фарзандлари учун контрактга 30 фоизлик чегирма берилиши мумкин
09:07 / 12.12.2025
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоиз чегирма эълон қилинди
19:31 / 10.12.2025
Рақобат қўмитаси сохта чегирмаларга қарши огоҳликка чақирди
12:19 / 23.10.2025