Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аэропортларида унутиб қолдирилган юклар сотилиши айтилган хабарлар рад этилди
Uzbekistan Airports’га кўра, барча йўқолган юклар аэропорт омборларида 3 ой мобайнида сақланади ва сақлаш муддати тугаши билан утилизация қилинади.
Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар унутиб қолдирган юклар хайрия акцияси орқали сотилаётгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон аэропортларининг бирортаси, шунингдек, UzCargo ва Uzbekistan Airports МЧЖлари томонидан йўловчиларнинг унутилган юклари сотилмайди ва учинчи шахсларга топширилмайди.
«Барча йўқолган юклар аэропорт омборларида 3 ой мобайнида сақланади ва сақлаш муддати тугаши билан утилизация қилинади», — дейилади хабарда.
Uzbekistan Airports компанияси фуқароларни ёлғон маълумотларга ишонмасликка ва фирибгарларга пул ўтказмасликка чақирди.
Аввалроқ Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Хусусан, халқаро терминалда юк сақлаш нархи — багаж ҳажмига қараб 1 соат учун 40 минг сўмгача. Маҳаллий авиақатновлар терминалида эса юкларни сақлаш нархи соатига 10 минг сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
12:23 / 31.10.2025
“Ўзбекистон темирйўллари” вa Uzbekistan Airways хизматлари таннархи камида 20 фоизга пасайтирилади – транспорт вазири
16:02 / 06.10.2025