Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ҳосилдан буғдой харид қилиш чоралари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.
2025 йил дон ҳосилидан бошлаб, давлат ресурслари ҳисобидан харид қилинган буғдой бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ҳар йили 1 июнга қадар январ-апрел ойларида шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, 3-синф буғдой учун ўртача нархни ўзининг расмий сайтида эълон қилиши белгиланди.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига омборлардан дон қабул қилиш ва бериш жараёни, шунингдек Жамғарма, тижорат вакиллари ва буғдой етиштирувчилар ўртасидаги молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш учун яратилган d-xarid.uz ахборот тизими орқали шартнома асосида дон харид қилишга рухсат берилди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2025 йил ҳосилидан вақтинча сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қиладиган омборлар дислокацияси;
- 2025 йил ҳосилидан давлат ресурсига харид қилинадиган буғдойнинг синфлар кесимидаги нархларини аниқлаш коэффициентлари;
- 2026 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғлик буғдойни вернализация қилиш учун совиткичли омборхоналарда сақлаш ҳажмлари.
Мавзуга оид
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
15:21 / 20.02.2026
2025 йилда Ўзбекистон буғдой уни импортини қисқартирди
07:19 / 04.11.2025