Дастур Cleveland Clinic кампуси бўйлаб саёҳат, етакчи шифокорлар ва маъмурлар билан учрашувларни ўз ичига олди ҳамда иштирокчиларга расмий сертификатлар топшириш билан якунланди. Ўзбекистон вакилларини AKFA Medline University Hospital’нинг етакчи мутахассислари, жумладан, ихтисослаштирилган кафедралар ва бўлимлар бошлиқлари, касалхона бош директори, асосий маъмурий йўналишлар раҳбарлари ташкил этди.

Курс давомида Ўзбекистон вакиллари тиббиёт муассасаларини бошқаришнинг замонавий усулларини ўрганди: жамоавий маданият ва мулоқотни шакллантиришдан тортиб, клиник амалиётга технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этишгача. Улар клиник самарадорлик тизими ва сифатни узлуксиз яхшилаш (CQI) тамойиллари билан танишди, соғлиқни сақлашда хавфсизлик ва ишончлилик маданияти бўйича модулларни ўзлаштирди, шунингдек, R.E.D.E. модели асосида бемор тажрибаси ва у билан мулоқот қилиш усулларини чуқур ўрганди.

Бундан ташқари, иштирокчилар тиббиёт бизнесининг молиявий ва бошқарув асосларини амалиётий жиҳатдан ўрганди, Cleveland Clinic кампусига ташриф буюрди, етакчи шифокорлар ва маъмурлар билан тармоқлашув учрашувларида қатнашди ҳамда дастур якунида расмий сертификатлар билан тақдирланди.
Дастур иштирокчиларга ноёб тажриба тақдим этди: илғор жаҳон амалиётлари билан танишиш ва Cleveland Clinic шифокорлари ҳамда маъмурлари билан бевосита мулоқот орқали ўрганиш имкониятини берди. Ўзбекистон вакилларини CAU ва AKFA Medline University Hospital’нинг кардиохирургия, урология, юқумли касалликларни назорат қилиш, халқаро алоқалар ва тиббий лойиҳаларни бошқариш учун масъул бўлган асосий клиник йўналишлар ва маъмурий бўлинмалар раҳбарлари ташкил этди.

«Жамоамиз учун бу шунчаки таълим эмас, балки Ўзбекистон тиббиёти келажагига сармоя киритишдир, — деди AKFA Medline University Hospital бош директори Азимжон Турсунқулов. — Cleveland Clinic’дан олган билим ва кўникмаларимизни CAU Hospital янги университет клиникасини лойиҳалаш ва ишга тушириш босқичидаёқ қўллаймиз. Биз халқаро стандартларни жорий этишга ва беморларга жаҳон даражасидаги ёрдам кўрсатиладиган тизимни шакллантиришга интиламиз».
















