Миграция агентлиги хабарига кўра, Бош консулхона адвокатларни жалб қилган ҳолда вояга етмаган ҳамюртга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган. Унинг ватанга қайтиши билан боғлиқ харажатлар Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланган.

Ҳозирда унинг хавфсизлиги, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ҳимоясини таъминлаш масалалари тегишли ташкилотлар назоратига олинган.

Агентлик хорижда зўравонлик, мажбурий меҳнат, таҳқирланиш ёки оғир молиявий вазиятга дуч келган фуқароларни ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирган.

Бундай ҳолатларда Миграция агентлигининг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан боғланиш мумкин.

Мурожаат учун қисқа рақам — 1282. Шунингдек, @huquqiy_yordam_uzbot Telegram-боти орқали кеча-ю кундуз мурожаат юбориш имконияти мавжуд.