Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россия ҳеч қачон НАТОга ҳужум қилмаслигига ваъда берди - The Washington Post
Ҳаагадаги НАТО саммитининг асосий сессияси чоғида Доналд Трамп «Россия у президент бўлганида НАТОга ҳеч қачон ҳужум қилмаслигига ваъда берди», деб ёзади The Washington Post Европанинг уч расмий вакилига таяниб.
Саммитнинг асосий мавзуси НАТО давлатларининг мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириш бўлиб, бу борада иттифоқ аъзолари келишиб олди. Бундан ташқари, Трамп саммитда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашди.
Трамп мулоқот пайтида ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмаганини айтди — у Зеленскийнинг «ишлари қандай кетаётганини кўрмоқчи бўлган». Кейинроқ Украина президенти «жанг майдонидаги вазият ҳақида гаплашганини» маълум қилди ва Трампга «ҳақиқатдан ҳам жойларда нима бўлаётганини» айтган.
Саммитнинг якуний декларациясида Украинадаги уруш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Мавзуга оид
22:58 / 15.07.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилади
20:20 / 15.07.2026
Трамп Эрондаги кўприклар ва электр станцияларини портлатиш билан таҳдид қилди
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
18:51 / 15.07.2026