Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди
Тошкентнинг марказида жойлашган Ўзбекистон Олий суди биносида электр таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.
Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган Олий суд биносида электр таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда. Шу муносабат билан Олий суднинг барча интерактив хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилган.

«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда электр таъминоти тўлиқ тиклангач, ахборот тизимлари тўлиқ ишга туширилиши маълум қилинади”, дейилади Олий суд хабарида.
Олий суднинг тегишли порталида ўндан ортиқ интерактив хизматлардан фойдаланиш, шунингдек суд раҳбарияти қабулига ёзилиш имкони мавжуд.
Шу кунлардан об-ҳавонинг юқори даражада кўтарилиши ортидан ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентнинг кўплаб ҳудудларда электр энергиясида тез-тез узилишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
UPD: Маълум қилинишича, бир неча соатдан сўнг Олий суд биносида электр таъминоти тикланиб, унинг ахборот тизимлари ва интерактив хизматлари фаолияти босқичма-босқич ишга туширилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026