Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция айбловини олиб ташлашга чақирди
Бу менга қарши овга жуда ўхшаш сиёсий жодугарлар ови — АҚШ президенти.
Фото: Liri Agami/Flash90
АҚШ президенти Доналд Трамп яна бир бор Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қўйилган коррупция айбловларини олиб ташлашга чақирди.
Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида Трамп 2019 йилдан бери Нетаняҳуга қарши давом этаётган коррупция бўйича суд жараёнлари ҳақида баёнот берди.
Исроилнинг «уруш қаҳрамони» деб атаган Нетаняҳуга қилаётган ишлари «даҳшатли» эканини даъво қилар экан, Трамп у Эрон ядровий таҳдидини «муваффақиятли» бартараф этишда «АҚШ билан яхши ишлагани»ни ва «икки давлатни ғалабага етаклаганини» таъкидлади.
«Қандай қилиб Исроил бош вазирини ҳеч қандай сабабсиз кун бўйи суд залида ўтиришга мажбур қила оласиз? Бу худди менга қарши овга ўхшаш сиёсий жодугарлар ови», — деди у.
Нетаняҳу ҲАМАС билан маҳбуслар бўйича музокара олиб бораётганини эслатган Трамп, бунинг Эрон ва ҲАМАС билан музокараларга тўсқинлик қилишини билдирганди.
Трамп: «Назоратдан чиқиб кетган прокурорларнинг Бинямин Нетаняҳуга қилгани ақлдан озишдир», деб ёзди.
Унинг айтишича, Қўшма Штатлар «Исроилни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун йилига миллиардлаб доллар сарфлайди». Президент суд даъволарини тўхтатишга чақирди.
Мавзуга оид
23:02 / 17.02.2026
АҚШ бир сутка ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолёт жўнатди
22:46 / 17.02.2026
Эпштейн билан алоқалари учун карьераси барбод бўлган одамлар саналди
20:02 / 17.02.2026
«Ғарбга хиёнат қилди». Ҳиллари Клинтон Трампнинг сиёсатини кескин танқид қилди
18:18 / 17.02.2026