Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантирди
46 ёшли эркак профилактика инспектори томонидан мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида нарколог хонасига олиб келинган. Фуқаро стол устида турган пичоқни олиб, ўзига жароҳат етказмоқчи бўлган.
Бухоро шаҳрида шифокор пичоқ билан қўлини кесмоқчи бўлган маст фуқарони зарарсизлантирди. Ҳолат хонадаги камерага муҳрланган.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, ҳолат 2 июл куни соат 20:00 ларда содир бўлган. Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ҳудуд профилактика инспектори томонидан Бухоро шаҳрида яшовчи 46 ёшли Бобомурод Наврўзов Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Бухоро вилояти филиалидаги мастлик ҳолатини аниқлаш хонасига олиб келинган.
Тиббий кўрик навбатчи нарколог врач Элбек Дилов томонидан амалга оширилган.
Кўрик давомида фуқаро стол устида турган пичоқни олиб, ўзига жароҳат етказишга уринган. Бироқ врач Элбек Дилов чаққонлик ва совуққонлик билан маст эркак қўлидаги пичоқни тортиб олган ва уни зарарсизлантирган.
Эркакнинг ҳаракатлари оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026