Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўйинчоқ қурол билан рақсга тушган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
19 ёшли йигит безорилик жиноятини содир этган деб топилди.
Санкт-Петербургнинг Смолнинский туман суди шаҳарнинг тарихий марказида ўйинчоқ қурол билан рақсга тушган ўзбекистонлик Жавоҳир Сагдуллаевни беш ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Унинг жазо муддати тергов ҳибсхонасида бўлган вақтини ҳисобга олган ҳолда ўталган ҳисобланади, деб хабар қилди Санкт-Петербург судларининг бирлашган матбуот хизмати.
Март ойида Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси Санкт-Петербург марказидаги «Галерея» савдо маркази яқинида бир гуруҳ ёшлар қуршовида ўйинчоқ қурол билан рақсга тушаётган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ва безорилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.
«Суд Сагдуллаевнинг қилмишини Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси 1-қисми «а» банди билан квалификация қилди ва уни беш ой муддатга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, судланувчи рақс вақтида «ўйинчоқ қуролни атайин кўрсатган», бу эса бошқаларга психологик таъсир кўрсатиш ва жамоат тартибини қўпол равишда бузиш сифатида баҳоланади. Таъкидланишича, Сагдуллаев ўз айбига иқрор бўлиб, тавба қилган.
«Ҳибсхонада ўтказилган вақт ҳисобга олинди, шунинг учун жазо ўталган ҳисобланади», деб қўшимча қилди матбуот хизмати. Сагдуллаев суд залида ҳибсдан озод этилди.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
18:05 / 13.07.2026
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026