Ўзбекистон | 14:24 / 05.07.2025
4108
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Австрия компанияси иштирокида тоғ-чанғи курорти қурилади

Саудия Арабистонининг етакчи Al Harir нашрида "Олтин бел" чўққисидаги дам олиш маскани очилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда Паркент туманида жойлашган "Олтин бел" чўққисидаги уч гектар тоғ ёнбағрида жойлашган дам олиш маскани ҳудудида умумий сиғими 188 ўринли иккита замонавий меҳмонхона, капсула типидаги ихчам уйлар, ресторан ва хўжалик бинолари бунёд этилгани таъкидланган.

"Ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун 1,8 миллиард долларлик 52 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Натижада 3300 та янги иш ўрни яратилади ва сайёҳлик масканлари йилига 1 миллионгача кишига хизмат кўрсатиши мумкин бўлади. Паркентнинг қорли тоғлари яна бир йирик лойиҳа – Австрия компанияси иштирокида 1200 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қуриш имкониятини очади",– деб маълум қилинган мақолада.

Нашрда ушбу лойиҳа доирасида уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар, тоғ-чанғи йўлаклари, ресторанлар ва соғломлаштириш мажмуалари қурилиши назарда тутилгани қайд этилган.

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади ва якунлангач, кунига 15 минггача сайёҳни қабул қила олади. 600 га яқин сервис объекти ташкил этилади. Мавсумий хизматларни ҳисобга олган ҳолда, янги иш ўринларининг умумий сони 10 мингтагача етади.

"Ушбу курорт Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Amirsoy мажмуаси билан бир қаторда энг йирик сайёҳлик марказларидан бирига айланиши кутилмоқда"– деб ёзган муаллиф.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид