Жаҳон | 11:48 / 05.07.2025
1516
2 дақиқада ўқилади

ЕИдан икки ташкилот Россиядаги «номақбул» ташкилотлар реестрига қўшилди

Литвада рўйхатдан ўтган "Евросиё зарарни камайтириш ассоциацияси" ва Германиядаги "Европа барқарорлик ташаббуси маркази" "номақбул ташкилотлар" рўйхатига киритилди.

Фото: AP

Россия Адлия вазирлиги «номақбул ташкилотлар» реестрини тўлдирди. Рўйхатга Литвада рўйхатдан ўтган "Евросиё зарарни камайтириш уюшмаси" ва Германиядаги "Европа барқарорлик ташаббуси маркази" кирди. Янгиланган реестр агентлик сайтида 4 июл, жума куни эълон қилинди.

Улардан биринчиси Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳвандлик воситалари ва психофаол моддаларни истеъмол қилувчиларга ёрдам билан шуғулланади. Иккинчи ташкилотнинг расмий миссияси «Европада демократияни мустаҳкамлаш», унинг асосчиси Россиядан Германияга кўчиб келган сиёсатшунос Сергей Сумленний.

Май ойи охирида Россия ҳукумати Amnesty International (AI) инсон ҳуқуқлари ташкилотини «номақбул» деб эълон қилди. Россия Бош прокуратурасига кўра, AI'нинг Лондондаги штаб-квартираси «глобал русофобик лойиҳаларни тайёрлаш маркази» ҳисобланади.

Россия қонунчилигида 2015 йилдан бери «номақбул ташкилотлар» мақоми қонуний равишда мавжуд. Уларнинг Россия Федерацияси ҳудудида фаолият юритиши маъмурий ва жиноий жавобгарлик таҳдиди остида тақиқланган. Ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид