Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нижний Новгород аэропортида мигрантларни маркировка қилиш бошланди
Энди ўз ватанига қайтаётганлар орқа томонида ёзуви бор ёрқин нимча кийиши шарт.
Россиянинг Нижний Новгород шаҳри аэропортида мигрантларни маркировка қилиш бошланди. Бу ҳақда «МК» хабар берди.
Қайд қилинишича, энди ватанига қайтаётганлар орқа томонида «Подлежит выдворению» (Чиқариб юборилиши шарт) деган ёзувли ёрқин нимча кийиши шарт.
Таъкидланишича, бу чора назоратни кучайтириш ва мигрантлар қочиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий қилинган: ИИВ маълумотларига кўра, депортация қилинаётган шахсларнинг рухсатсиз чиқиб кетиш ҳолатлари, айниқса, суд қарори билан кетишини кутаётганлар орасида тез-тез учрамоқда.
Хабарга кўра, энди визуал белгилар ходимларга бундай одамларни бошқа йўловчилар орасида дарҳол таниб олиш имконини беради.
Нижний Новгород вилояти Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, келажакда бу амалиётни темирйўл вокзаллари, шунингдек, вақтинчалик ҳибсхоналарда ҳам қўллаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026