Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди
Умида Абдуллаева ва Мукаррам Нурматова Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари бўлди.
Қўмита маълум қилишича, Оила ва хотин-қизлар қўмитасида Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилишда президент қарори билан лавозимга тайинланган қўмита раисининг биринчи ўринбосари Умида Абдуллаева ва раис ўринбосари Мукаррам Нурматова жамоага таништирилган.
Умида Абдуллаева 2019 йил июлидан буён ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Мукаррам Нурматова бунгача қўмита раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси 2022 йилнинг март ойида тузилган ва унга бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
12:59 / 17.09.2025
50 минг нафар қизлар ахборот ва молия технологиялари, сунъий интеллектга ўқитилади
11:09 / 08.09.2025
“Аёлмисан-йўқми, ноинсоф?” – Сариосиё ҳокими ўринбосари маҳалла фаолларини пахта теримига мажбурламоқда
12:05 / 04.09.2025
Сурхондарёда келин 5 ойлик фарзанди билан молхонада сақлаб келингани аниқланди
21:57 / 31.07.2025