Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика олимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади
“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025-2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.
1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби, 2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.
2026 йилдан:
- марказ ўқувчи-спортчилари контингенти 800 нафарга етказилади;
- марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида ойлик стипендия таъсис этилади.
Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан тўғри қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026