Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди
Шимолий Корея РФ қўшинларини улар учун зарур бўлган снарядларнинг ярми билан таъминламоқда, аммо айрим бўлинмалар юз фоиз КХДРга боғланиб қолган.
КХДР Украина билан уруш учун Россияга қурол ва артиллерия снарядлари ортилган 28 мингта контейнер етказиб берган. Бу ҳақда Жанубий Корея Ҳарбий разведка агентлиги ҳисоботига таяниб Yonhap хабар берди.
Қайд этилишича, Россия армияси, хусусан, 12 миллиондан ортиқ 152 миллиметрли жанговар ўқ-дориларни қабул қилиб олган. Шунингдек, 2024 йил октябрдан бери Шимолий Корея иттифоқчисига 13 мингга яқин ҳарбийсини ҳам юборган. Улар Украина Қуролли кучларини Курск областидан чиқариб юборишда РФ армиясига ёрдам берган.
Пхеняннинг Украинага қарши урушдаги иштироки аллақачон КХДР иқтисодиётига 20 миллиард доллардан ортиқ маблағ келтирган. KIDA таҳлилий маркази маълумотларига кўра, асосий даромад айнан ўқ-дорилар етказиб беришдан келиб тушган. Ўртача ҳисобда Шимолий Корея Россия қўшинларини улар учун зарур бўлган снарядларнинг ярми билан таъминлаяпти, аммо айрим бўлинмалар юз фоиз КХДРга боғланиб қолган. Ғарб амалдорлари Россияда ишлаб чиқариладиган ўқ-дориларни 2024 йилда 2-2,3 миллионга баҳолаган эди.
Бундан ташқари, Пхенян технологияларни топшириш орқали 630 миллион доллар ва аскарлари ортидан яна 280 миллион доллар ишлаб олган. Июн охирларида Жанубий Корея разведкаси КХДР Россияга қўшимча ҳарбий юборишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди. Киев маълумотларига кўра, Пхенян Москвага ёрдам учун яна 25-30 минг аскар жўнатиши мумкин.
Россия ҳозирга қадар Шимолий Кореядан узоқ масофага мўлжалланган артиллерия, залп ўт очиш тизимлари, миномётлар ва баллистик ракеталарни қабул қилиб олган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР раҳбари Ким Чен Ин 12 июл куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Музокаралар якунида Россия ва КХДР ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган вазирликлараро алмашинув режаси имзоланди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026