Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин
Қонун лойиҳасига кўра, чет эл фуқаролари чегарада амалдаги тиббий суғурта полисини, шунингдек, ОИВ, B ва C гепатитлари, сифилис ва сил касаллиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиши шарт.
Россия Давлат Думаси депутатлари меҳнат мигрантларини Россияга киришда вирусли инфекциялар йўқлиги тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этишга мажбурлаш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов маълум қилди.
«Россияга пул ишлаш учун келаётган хорижликлар ўз муаммоларини олиб келмасдан, бизнинг муаммоларимизни ҳал қилиши керак. Масалан, бир қатор мамлакатларда тиббий суғуртангиз бўлмаса, кириш рад этилиши мумкин. Унда Россияга мигрантлар оммавий равишда келганида нега биз бу талабни эътиборсиз қолдирамиз?», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Ниловнинг айтишича, қонун лойиҳаси аллақачон тайёрланди, унга кўра, чет эл фуқаролари чегарада амалдаги тиббий суғурта полисини, шунингдек, ОИВ, B ва C гепатитлари, сифилис ва сил касаллиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиши шарт.
Бундан ташқари, шахснинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилмаслигини тасдиқловчи ҳужжатли далиллар талаб қилинади. Бу ҳужжатларсиз Россияга кириш имконсиз бўлади, деди депутат.
Амалдаги қонунчиликка кўра, Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган хорижий фуқаролар тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Ҳозир бу одатда Россияга киргандан кейин амалга ошириляпти.
Ниловнинг ташаббуси тиббий назоратни чегарани кесиб ўтишдан олдин, яъни ўз давлатида ўтказилишини назарда тутади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026