Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Гуржистон ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
Тбилисида расмий ташриф билан бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Гуржистон ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашди.
"Гуржистон ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хонимга делегациямизга кўрсатилган илиқ қабул учун миннатдорлик билдирамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Бугун биз сермазмун вa кенг қамровли музокараларни ўтказдик. Икки томонлама ҳамкорлик, минтақавий вa глобал масалалар муҳокама қилинди, яқин истиқболда эришилиши керак бўлган янги мақсадлар белгилаб олинди".
Ўзбекистон ва Гуржистон музокаралари кун тартибидан бизнес доираларни яқинлаштириш, туризм алмашинувларини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби масалалар ўрин олди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Гуржистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025–2026 йиллар учун ҳамкорлик дастури имзоланди.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026