Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайн банклари Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этилади
Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Ар-Риёз шаҳрида жойлашган) Нодир Турғунов Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рошид аз-Заёний билан учрашди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Баҳрайн ТИВ раҳбари Ўзбекистон ҳукумати томонидан Баҳрайн фуқароларининг мамлакатда саёҳат қилишлари учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий қилинганини олқишлади.
Бу икки мамлакат ўртасида туристлар оқимини кўпайтириш, халқаро туристик ярмарка ва кўргазмаларда ўзаро иштирок этиш, туркомпаниялар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, Баҳрайннинг етакчи банклари, молия институтлари, логистика, саноат, туризм, қишлоқ хўжалиги, кимё ва фармацевтика каби соҳалардаги йирик компанияларини Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларга жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар ва ташрифларни юқори даражада ташкил этишнинг муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг Баҳрайнга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов жорий йилнинг апрел ойида ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заёнийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширган эди.
Нодир Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони элчиси сифатида иш бошлаган. Шунингдек, у 2024 йил ноябр ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
13:12 / 09.03.2026
Баҳрайндаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
16:30 / 22.01.2026