“Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди

Фармойиш билан 2025-2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:

🔹 бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025-2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026-2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027-2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028-2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

🔹 магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025-2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026-2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027-2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028-2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

🔸 республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан; 
🔸 давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;
🔸 Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.