Тошкент шаҳри Учтепа туманида 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарланди, дея хабар бермоқда пойтахт ФВБ.

20 июл куни соат 12:44 да туманнинг Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилган.

Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмади. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.