Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган аёл оиласи бағрига қайтарилди.
Ўзбекистон фуқароси Е.Х. мамлакат элчихонасига мурожаат қилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганини, вақтинчалик турар жой ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, ёрдам сўраган.
Унинг мурожаати элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, зарур консуллик-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилди.
Унга Ўзбекистонга қайтиш учун тегишли консуллик гувоҳномаси расмийлаштирилди ва элчихона ходимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида авиачипта харид қилинди. Е.Х. куни кеча Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Исломобод-Тошкент авиарейси билан ватанга қайтарилди.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026