Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабдаги сўнгги 6 йиллик ўртача баҳолар тест синови балига қўшилмайдиган бўлди
19 июл куни қабул қилинган президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини инобатга олиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотиши белгиланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
2021 йилги қарорга кўра, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларнинг шаҳодатномаларидаги сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ўқишга киришда инобатга олиниши ва тўпланган баллга ўртача баҳо қўшиб берилиши керак эди.
Масалан, 130 балл тўплаган абитуриентга 3, 4 ёки 5 баҳо учун мос равишда 3, 4 ёки 5 балл қўшилиши режалаштирилганди. Бироқ ушбу тартибни жорий қилиш 2023 йилда 2 йилга кечиктирилган эди.
19 июлдаги фармон билан эса 2021 йилги ушбу қарор батамом бекор қилиниб, шаҳодатномадаги баҳолар имтиҳонда инобатга олинмайдиган бўлди.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
13:22 / 09.03.2026
Эронда 175 киши ҳалок бўлган мактаб ҳудудига АҚШнинг Tomahawk ракетаси урилгани маълум бўлди
10:22 / 06.03.2026