Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ташкилотларни «экстремистик» деб тан олишни соддалаштирди
Владимир Путин Россиядаги ҳар қандай ташкилот аъзоси экстремистик модда бўйича судланганлиги сабабли «экстремистик» деб тан олиниши мумкин бўлган қонунни имзолади.
Россия президенти Владимир Путин қонунни имзолади, унга кўра ҳар қандай ташкилот «директори, таъсисчиси ёки аъзоси» «экстремистик» фаолият учун (Жиноят кодексининг 282.1-моддаси – экстремистик жамиятни ташкил этиш) судланганлиги сабабли «экстремистик» деб тан олиниши мумкин. Ҳужжат расмий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди. Илгари ташкилотга тегишли мақом фақат суд қарори билан берилиши мумкин эди.
"Первый отдел" ҳуқуқшуносларининг тушунтиришича, эндиликда нафақат юридик шахсларни, балки ҳар қандай уюшмаларни ҳам «экстремистик» деб тан олиш мумкин бўлади. Россияда бу аввал ҳам содир бўлган, лекин бунинг учун Олий суднинг алоҳида қарори талаб қилинган.
«Энди на суд, на суриштирув талаб қилинмайди. Агар камида бир иштирокчи аллақачон экстремистик жамиятни ташкил этганликда айбланган бўлса, у аъзо бўлган бутун уюшма реестрга киритилиши мумкин», — дейди "Первый отдел" ҳуқуқ ҳимоячилари.
Шунингдек, Адлия вазирлиги «экстремистик жамоалар» ҳақидаги маълумотларни тақиқланган ташкилотларнинг ягона рўйхатига киритиш ҳуқуқини олди. Адвокатларнинг тушунтиришича, «экстремистик» моддалар бўйича ҳукмлар дарҳол Адлия вазирлигига юборилади. «Яъни, агар кимдир «экстремистик» модда бўйича судланган бўлса, суд энди ҳукмни автоматик тарзда Адлия вазирлигига юборади. У ерда реестрга киритилади. Бу жараённи тезлаштиради: алоҳида қарорлар қабул қилиш керак эмас», деб ёзади «Первый отдел».
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026