Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик эркак Грецияда 118 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Греция суди 37 ёшли челябинсклик фуқарони ноқонуний миграцияни ташкил қилишда айбдор деб топди ва 118 йилга озодликдан маҳрум қилди. Хориждаги россияликларни қўллаб-қувватлаш маркази россиялик билан ишлаган иш берувчини айбламоқда.
Греция суди Россия фуқароси Владимир Котелниковни ноқонуний миграцияни ташкил қилишда айбдор деб топди ва уни 118 йилга озодликдан маҳрум қилди, шунингдек, 500 минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда 24 июл, пайшанба куни Россиянинг бир қанча ОАВ Хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича Бирлашган мувофиқлаштириш маркази (ЕКЦС) вице-президенти Иван Мелниковнинг сўзларига асосланиб хабар берди.
Унга кўра, Челябинскда туғилган 37 ёшли Котелников ишлаш учун Грецияга кўчиб ўтган ва Ўрта Ер денгизи минтақасида сайёҳларни ташийдиган яхтада денгизчи бўлиб ишга кирган. Мелниковнинг сўзларига кўра, Котелниковнинг иш берувчиси сайёҳлар ниқоби остида кемага ноқонуний муҳожирларни ўтқазиб, уни йўлдан оздирган, шунингдек, унга таҳдид қилиб, ҳужжатларини олиб қўйган. Котелников 2024 йил 11 июн куни Родос ороли яқинида ҳибсга олинган. У Россияда хотини ва боласини қолдирган.
Мелниковнинг таъкидлашича, бу фирибгарлик схемаси, натижада Туркияга иш излаб келган россиялик фуқаролар фирибгарларнинг ўлжасига тушиб қолади: «Улар Туркиядан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ташиш билан шуғулланади ва етиб келиши билан улар шунчаки ҳибсга олинади», деб қўшимча қилди у Россия Telegram-каналидаги изоҳида. Греция қамоқхоналарида худди шундай айбловлар билан яна 36 россиялик ўтиргани айтилади.
ЕКЦС вице-президентининг сўзларига кўра, у Россия Ташқи ишлар вазирлигига Котелниковни озод қилишда ёрдам сўраб мурожаатлар юборган.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026