Жорий йилнинг 25 июл куни соат 10:31 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчаси 72-уй олдида дарахтлар ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 10:36 да етиб бориб, ёнғин соат 10:42 да ўчирилди.

Айтилган манзилда 7 та арча дарахти ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.