Франция президенти Эммануэл Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.  

“Биз Украинага ёрдамни кўпайтиришда давом этамиз ва Россияга нисбатан босимни кучайтирамиз. Россия охир-оқибат ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши керак, бу Европа давлатлари воситачилигида мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик музокараларига йўл очади», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғидаги аккаунтида. 

Макроннинг фикрича, қуролли низога қарамасдан, Украина демократия изчил ривожланаётган мамлакат бўлиб қолмоқда, бу эса уни Европага янада яқинлаштиради.