14 ёшли қизнинг мунтазам зўрланиб, реанимацияга тушганидан сўнггина фожиадан хабардор бўлган жамият, Хоразмдаги етим қизлар ишида шартли жазо тайинлаган суд, қоғозда қолган қонунлар... Бу ҳолатлар Ўзбекистонда болалар қандай даражада ҳимоясиз эканини яққол кўрсатмоқда.
Ангрендаги фожиа — бундан кўзимиз очилмайдими?
14 ёшли қизнинг ота-онаси айрим сабабларга кўра фарзандининг ҳаётини назоратсиз қолдирган, у кекса бувиси қарамоғида яшайди. Унинг ҳаёти, жисми ва руҳияти тўрт шахс томонидан оёқости қилиниши бир неча ойлаб давом этган. Аммо ҳеч ким бу ҳолатдан хабардор бўлмади. Сабаби аниқ — бу боланинг ортида уни ҳимоя қилувчи, жавобгарликни талаб қиладиган ҳеч ким йўқ эди.
Бу — биринчи марта эмас.
Хоразмда етим қизлар зўрланиши – ўхшаш воқеалар
2023 йилда Хоразмда меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 15–17 ёшли қизлар бир неча ой давомида давлат хизматчилари томонидан зўрлангани маълум бўлган эди. Судда уларга шартли жазо тайинланди. Прокуратуранинг “қизлар ўз хоҳиши билан рози бўлгани” ҳақидаги иддаоси ҳайратланарли бўлди. Жамоатчиликнинг кескин норозиликлари ортидан уларнинг иши қайта кўриб чиқилиб, малакаланди. Қизларнинг тақдири, келажаги ва руҳий аҳволи эса ҳеч кимни қизиқтирмади. Бу икки ҳолатни бир-бирига боғлайдиган ягона умумий нуқта — жабрланувчиларнинг ҳимоясизлиги.
Нега биз хотиржаммиз?
2023 йил апрелда қабул қилинган янги қонунда болаларга нисбатан зўравонликларга жазо бироз кучайтирилди ва Ўзбекистонда ҳам педофиллар реестри юритиладиган бўлди. Бу тизим ишга тушса педофиллар ҳақида хабардор ва огоҳ бўлишимиз мумкин эди. Аммо ҳануз бу масала очиқлигича – қонунда ва қоғозда қолмоқда.
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари педофилларга кимёвий кастрация қўллаб, бундай жиноятлар хавфини кескин камайтираётган бир пайтда биз атрофимиздаги педофиллар ҳақида маълумотга ҳам эга эмасмиз. Бу усул ҳатто қўшни Қозоғистонда ҳам қонун доирасида қўлланади. Хитой, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси, Эрон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистонида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун ўлим жазоси






