Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стокҳолмда АҚШ-Хитой савдо музокаралари бошланди
АҚШ ва Хитой Стокҳолмда савдо музокараларининг янги раундини бошлади, деб хабар берди Швеция бош вазирининг идораси. Музокаралар икки кун давом этиши кутилмоқда.
АҚШ ва Хитой Стокҳолмда савдо музокараларининг янги босқичини бошлади. Бу ҳақда 28 июл, душанба куни Швеция бош вазири Улф Кристерссон идораси хабар берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Хитой бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн бошчилигидаги учрашув АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо келишуви эълон қилинганидан бир кун ўтиб бошланди, деб хабар беради AFP.
Стокҳолмда Швеция ҳукумати қароргоҳи олдида икки давлат байроқлари кўтарилди. Музокаралар икки кун давом этиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп 28 июл куни Шотландия ғарбидаги Тернберри шаҳридаги голф курортида Хитой ўз бозорларини дунёнинг қолган қисмига очишини исташини айтди.
«Хитой билан муносабатларимиз яхши, аммо Хитой - қаттиқ. Биз ҳаммамиз қаттиқмиз, ҳа, лекин нима бўлишини кўрамиз... Мен Хитой ўз мамлакатини очишини истардим», — дея Оқ уй раҳбарининг сўзларини келтиради Reuters.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026