Бугун, 5 август куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимлиги тузилмасида тайинловлар амалга оширилди.
Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Шербек Бўронов аввалги чақириқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати эди, 2024 йил июлидан буён Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатиб келаётганди.
У ҳоким ўринбосари лавозимида 2023 йил апрелидан буён ишлаган Феруз Абиловнинг ўрнини эгаллади.
Наврўз Раҳмонов Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Раҳмонов бунгача вилоят ҳокими ўринбосари котибияти мудири эди.
У ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йил январидан буён ишлаб келган Акмал Шукуров ўрнида иш бошлади.
Ботир Жабборов Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Жабборов 2020 йилдан буён Ургут тумани ҳокими лавозимида ишлаб








