Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Б.Н. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Латвия давлатига бориши учун 8 250 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ишчи виза олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.