Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: Пентагон Украина учун қуролларни омборларга қайтариши мумкин
АҚШ Мудофаа вазирлиги меморандуми барча қуролларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратади. Patriot ҳаво мудофаа тизими учун тутувчи ракеталар «қизил» тоифага киради.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ўз сиёсатига ўзгартириш киритиб, идорага Украина учун мўлжалланган қуролларни АҚШдаги омборларга қайтариш ҳуқуқини берди, деб хабар қилди CNN 8 август, жума куни тегишли буйруқ мазмуни билан таниш бўлган тўрт манбага таяниб.
CNN манбаларига кўра, ўзгартиришлар ҳақидаги меморандумни ўтган ой Пентагоннинг сиёсий бўлими раҳбари Элбриж Колби имзолаган. Бу чора аввалроқ Киевга ёрдам учун ажратилган миллиардлаб долларларнинг камайиб бораётган АҚШ қуроллари захираларини тўлдиришга йўналтирилишига олиб келиши мумкин.
Янги қоидалар, шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлигига Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси деб номланувчи Конгресс томонидан молиялаштириладиган дастур доирасида Украина учун махсус ишлаб чиқарилган қуролларни қайтаришга имкон беради.
Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) 2016 йилда АҚШ Конгресси томонидан Украина учун тўғридан тўғри америкалик ишлаб чиқарувчилардан қурол сотиб олиш учун Пентагонга маблағ ажратиш мақсадида яратилган дастурдир. Пентагон USAI доирасидаги етказиб беришлар учун ўз захираларидан қурол ажратмайди.
Мавзуга оид
11:00
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026