Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Аляскадаги саммит олдидан Украинани қўллаб-қувватловчи баёнот қабул қилди
Европа Иттифоқининг Венгриядан ташқари барча давлатлари Путин ва Трамп ўртасидаги музокаралар олдидан Украинани қўллаб-қувватлади. Фақат Венгрия бош вазири декларацияни имзоламади.
Украина халқи ўз келажагини асосли равишда белгилаш ҳуқуқига эга бўлиши керак ва можаронинг дипломатик ечими Украина ва Европа манфаатларини ҳимоя қилиши керак, дейилади Европа Иттифоқининг 26 та давлати баёнотида. Фақат Венгрия баёнотга қўшилишдан бош тортди ва буни ЕИ вакиллари Аляскадаги саммитга чақирилмагани билан изоҳлади.
Европа давлатлари Трампнинг Россия-Украина можаросини тўхтатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади, бироқ «халқаро чегараларни куч билан ўзгартириб бўлмаслигини» таъкидлади.
«Украинада тинчликка эришиш йўлини Украина иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди. Конструктив музокаралар фақат ўт очишни тўхтатиш ёки жанговар ҳаракатларни қисқартириш шароитида олиб борилиши мумкин», дейилади ҳужжатда.
Европа Иттифоқи раҳбарларининг таъкидлашича, «Европа Иттифоқи АҚШ ва бошқа яқин ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда Украинани сиёсий, молиявий, иқтисодий, гуманитар, ҳарбий ва дипломатик қўллаб-қувватлашда давом этади», шунингдек, «Россия Федерациясига қарши чеклов чораларини қўллаб-қувватлаш ва жорий этишда давом этади».
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва аъзо давлатлар Украина учун хавфсизлик кафолатларига қўшимча ҳисса қўшишга тайёр.
«Европа Иттифоқи Украинанинг ўз тақдирини ўзи танлаш ҳуқуқини таъкидлайди ва Украинани Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида қўллаб-қувватлашда давом этади», дейилади баёнотда.
Ҳужжат охирида «Венгрия бу баёнотга қўшилмагани» қайд этилган.
15 август куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Аляскада учрашиши кутилмоқда.
Трамп бўлажак музокараларни «синов» деб атади, уларнинг мақсади Украинадаги можарони тугатиш, ҳал қилишнинг якуний босқичи эса Путин ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги учрашувдир.
Мавзуга оид
08:50
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
23:05 / 25.06.2026
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026