Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маскнинг Starlink интернети Қозоғистонда расман ишга тушди
Қозоғистонликлар сунъий йўлдошлар тармоғи орқали узатиладиган юқори тезликдаги ва ишончли интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
13 августдан бошлаб Қозоғистонда Starlink компаниясининг сунъий йўлдош интернети расман ишга тушди. Бу ҳақда компания ижтимоий тармоқда эълон қилди.
Шунингдек, маълумотни Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳам тасдиқлади.
«2025 йил 13 августдан бошлаб Starlink компанияси Қозоғистон Республикаси ҳудудида сунъий йўлдош интернети хизматларини тақдим этишни расман бошлайди. Бунинг натижасида мамлакат аҳолиси SpaceX компаниясига тегишли Starlink паст орбитали сунъий йўлдошлари тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади», дейилади вазирлик хабарида.

12 июнь куни вазирлик ва Starlink компанияси интернет хизматини кўрсатишда Қозоғистон қонунчилигига риоя қилиш мажбуриятини белгиловчи шартномани имзолаган эди.
Таъкидлаш жоизки, Илон Маск томонидан асос солинган SpaceX таркибига кирувчи Starlink компанияси технологияси ҳатто энг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлайди.
Мавзуга оид
12:53
Россия ва Қозоғистон янги ракета-ташувчининг парвозини кейинроққа сурди
20:18 / 26.12.2025
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
21:50 / 23.12.2025