Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
У Даммам шаҳрида узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келган ва хорижлик турмуш ўртоғининг ғайриинсоний тазйиқи остида қолган.
Фото: Дунё
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон дипломатик миссиясидан олинган маълумотларга кўра, Даммам шаҳрида узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келган ва хорижлик турмуш ўртоғининг ғайриинсоний тазйиқи остида қолган ватандошимиз Р.Г. Ўзбекистонга қайтаришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
Шундан сўнг, у "Даммам-Шаржа-Тошкент" авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026
Саудия Арабистони “машинасиз шаҳар” қуришни жадаллаштирмоқда
08:20 / 20.05.2026