Футбол бўйича Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Йоаҳим Лёв Ўзбекистон миллий жамоасини бошқармаслигини маълум қилди.

Bild нашрининг ёзишича, 64 ёшли мутахассис билан Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида онлайн тарзда музокаралар олиб борилган.

Лёв Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифи устида бир неча кун ўйлангач, рад жавобини берган.

Йоаҳим Лёв 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ва 2017 йилда Россияда ўтказилган Конфедерациялар кубогида Германияни чемпион қилган.