Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ талабалар ва уларнинг ота-оналарини “ижарачи” фирибгарлардан огоҳлантирди
Бошқармага кўра, янги ўқув йили бошланиши олдидан пойтахтга келаётган талабалар ва уларнинг яқинларини фирибгарлар томонидан алдаш ҳолатлари кўпайган. Бунда арзон ижара ҳақидаги эълонлар тузоқ вазифасини бажаради.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ талабалар ва уларнинг ота-оналарига муҳим огоҳлантирув билан чиқди: бошқарма уларни “ижарачи” фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирмоқда.
Маълум қилинишича, ўқув йили бошланиш арафасида республиканинг турли ҳудудларидан Тошкент шаҳрига келаётган талабалар ва уларнинг яқинларини фирибгарлар томонидан алдаш ҳолатлари кўпайган. Ушбу ҳолатлар асосан интернетга жойлаштирилган арзон ижара уйлар эълонлари орқали амалга оширилмоқда.
“Фирибгарлар ўзларига тегишли бўлмаган хонадонларнинг суратларини интернетга жойлаштириб, арзон нархда ижарага бериш таклифини билдиришади. Талабалар ва уларнинг ота-оналари шундай нархларни кўриб, уйни олиш мақсадида алоқага чиқишади. Фирибгарлар эса уйни сақлаб қўйиш ёки 2 ойлик тўлов керак, деб олдиндан пул талаб қилишади. Афсуски, тўлов амалга оширилганидан сўнг улар алоқани узиб, ижтимоий тармоқларда блоклайди. Оқибатда на уй, на пул қолади”, дейилади огоҳлантирувда.
Бошқарма фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қатор тавсиялар берган. Хусусан, ҳеч қачон уйни кўрмасдан туриб, олдиндан тўловни амалга оширмасликни, ҳар қандай ижара шартномасини уйни кўрган ҳолда эгаси билан шахсан учрашгач тузишни, шахсий маълумотларни ишонч ҳосил қилмагунча бегона шахсларга юбормасликни сўраган.
Мавзуга оид
11:28 / 24.11.2025
Трампнинг илм-фанга қарши уруши: чекловлар хорижлик талабаларнинг АҚШга келишига қанчалик таъсир қилди?
10:23 / 07.11.2025
Академик алмашинув: Бангладешга борувчи ўзбек талабалари сони ошади
14:23 / 13.09.2025
Ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар Хитой стипендияси билан таъминланади
11:41 / 06.09.2025