Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонда 243 млн долларлик энергетика лойиҳаларини амалга ошириши мумкин
Тегишли ҳужжатларни имзолаш маросимида «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси раҳбарлари ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирок этди.
Фото: dpmea.gov.af
Ўзбекистон Афғонистондаги тўртта энергетика лойиҳасига, жумладан, нимстанциялар ва электр узатиш линияларини модернизация қилиш ва қуриш ишларига 243 миллион доллар сармоя киритишга тайёр. Тегишли шартномалар 17 август куни имзоланди, деб хабар берди «Толибон» ҳукумати раҳбарининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдулғани Биродар Охунд матбуот хизмати.
Ҳужжатларни имзолаш маросимида «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси раҳбарлари ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирок этди.
Томонлар Ўзбекистон маблағларини бир қатор лойиҳаларга сарфлашига келишиб олди. Хусусан, 800 мегаваттли «Argandi» нимстанциясини кенгайтириш, 126 мегаваттли «Shayx Mesri» нимстанциясини қуриш мўлжалланган. Бундан ташқари, ўзбекистонлик энергетиклар иккита электр узатиш линиясини қуради: Сурхон - Дашти-Алвон ва Кобул - Шайх Мисрий участкаларида.
Ишлар якунлангач, Афғонистон қўшни давлатдан 800-1000 МВт электр энергияси олади. Юқорида кўрсатилган барча лойиҳалар 1,5 йил ичида якунланиши кутилмоқда.
Биродар Охунднинг сўзларига кўра, энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланиши давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ривожланишининг давоми ҳисобланади. У ҳамкорларни ушбу ташаббусларга алоҳида эътибор қаратишга, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга чақирди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбари бош вазир ўринбосарини республика яқин келажакда Афғонистон компаниялари билан ҳамкорликда иш бошлашга тайёрлигига ишонтирди. Мирзамаҳмудовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон қўшнилар билан қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, саноат ва соғлиқни сақлаш каби бошқа соҳаларда ҳам тажриба алмашишга тайёр.
Мавзуга оид
17:50
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
13:46 / 19.12.2025
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
18:36 / 15.12.2025