18 август куни соат 4:00 да Тошкент вилояти Паркент туманида 3 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 25 км жанубий-шарқда бўлган. Магнитудаси 2,9 баллни, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.

Ер силкинишининг пойтахт ва Тошкент вилоятлари туманларида сезилиш кучи:

- Юқори Чирчиқ туманида 2−3 балл, 7 км.

- Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл, 11 км.

- Нурафшон шаҳрида 2 балл, 12 км.

- Бектемир туманида 2 балл, 16 км.

- Янгиҳаёт туманида 2 балл, 20 км.

- Яшнобод туманида 2 балл, 20 км.