Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС исроиллик асирларнинг ярмини озод қилишга рози бўлди
Охирги маълумотларга кўра, ҲАМАС 49 кишини асирликда ушлаб турибди. Исроил разведкаси улардан 27 нафари аллақачон ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда.
ҲАМАС воситачи давлатлар – Миср ва Қатарнинг Ғазо секторида ўт очишни икки ойга тўхтатиш ва исроиллик асирларнинг ярмини озод қилиш таклифига рози бўлди. Бу ҳақда AFP ҳаракат вакилларига таяниб хабар берди.
Охирги маълумотларга кўра, ҲАМАС 49 кишини асирликда ушлаб турибди. Исроил разведкаси улардан 27 нафарини ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда.
AFP манбасининг сўзларига кўра, биринчи босқичда ўн нафар асирни озод қилиш ва бир нечта жасадни топшириш таклиф қилинмоқда.
«Қолган асирлар иккинчи босқичда озод қилинади ва дарҳол хавфсизлик кафолатлари остида урушни тўхтатиш учун келишув тузиш бўйича музокаралар бошланади»,— деган агентлик манбаси.
Исроил томони бу хабар бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026