Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Курск вилоятини озод қилишда иштирок этган ҳарбийларни тақдирлади
КХДР армияси «дунёдаги энг қудратли армия обрўсини мустаҳкамлади, бу ҳақда барчага аниқ тушунча берди», деди Ким Чен Ин.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россиянинг Курск вилоятини озод қилиш операциясида иштирок этган зобитларини қабул қилди, деб хабар берди Корея Марказий ахборот агентлиги.
Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг хорижий оператив бўлими қўмондонларининг маърузасини тинглади ва уларнинг Курск вилоятидаги жанглардаги иштирокини юқори баҳолади. Ҳарбийлар «хорижий жанговар операциялардаги ўлмас жасоратлари учун» давлат мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди.
«Бизнинг армиямиз – қаҳрамон. Чунки армиямиз қаҳрамон халқимиз учун жонини фидо қиладиган, ўзи тарбиялаб вояга етказган ўғлонлардан иборат. Армиямиз ўзининг ноёб фазилатларини тўла намоён этди. Бу натижа унинг дунёдаги энг қудратли армия унвони ва обрў-эътиборини мустаҳкамлади, бу ҳақда барчага аниқ тушунча берди. Бизнинг армиямиз ҳозир қилиши керак бўлган ишларни қилмоқда. Келажакда ҳам шундай қилади», деди Шимолий Корея раҳбари.
Россия президенти Владимир Путин ва Ким Чен Ин 2024 йил июнь ойида Кенг қамровли шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Кузда томонлар ушбу ҳужжатни ратификация қилди. Унинг тўртинчи моддасида бир ёки бир неча давлатнинг қуролли ҳужуми туфайли томонлардан бири уруш ҳолатига тушиб қолса», барча мавжуд воситалар орқали зудлик билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.
Кейинроқ Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳарбийларининг Курск вилоятидаги операциядаги иштирокини «Корея ва Россия ўртасидаги анъанавий дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш бўйича муқаддас миссия» деб атади. Пхенянда улар шарафига жанговар шон-шараф ёдгорлиги пайдо бўлади.
Ким Чен Ин ўтган ойда Москванинг Украинадаги можародаги ҳаракатларини «сўзсиз» қўллаб-қувватлашини тасдиқлади ва Путин бошчилигидаги Россия «албатта ғалаба қозонишига» ишонч билдирди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026