Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази ташкил этилди
Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази деб қайта номланди.
«Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги «Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш;
- соҳадаги тиббиёт ва таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий ва диагностик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2025–2032 йиллар этиб белгиланган.
Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази деб қайта номланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги JICA кўмагида япониялик мутахассислар гуруҳини жалб этиш учун Япониянинг «Yakuzemi Information Education Center» консалтинг компанияси билан хорижий валютада 1 йил муддатга шартнома имзолаши белгиланди.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:06 / 10.06.2026