Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 11 миллиондан ортиқ овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб лойиҳаларнинг аксариятини ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш (1186 та), умумтаълим мактабларини (460 та) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш (232 та) тадбирлари ташкил қилади.